Олий таълимга қабул тизими бўйича вебинар ўтказилади

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalFoto1 daqiqa0
Олий таълимга қабул тизими мавзусидаги вебинар эълони, маърузачилар Иқболжон Қорабоев ва Акрамжон Маткаримов

Олий таълимга қабул қилиш тизими, муаммолари ва ечимларига бағишланган вебинарга таклиф қиламиз

22 январь куни Тошкент вақти билан соат 17:00 да «Эл-юрт умиди» жамғарма ҳузуридаги Халқаро экспертлар кенгаши аъзолари, ватандошларимиз М.Нарикбаев номидаги КАЗГЮУ Университети Иқтисодиёт олий мактаби доценти Иқболжон Қорабоев ва Германиянинг Бремен университети, Техника ва таълим институти Касб-ҳунар ва меҳнат бозори лойиҳалари координатори Акрамжон Маткаримовлар иштирокида «Олий таълимга қабул қилиш тизими, жараёни, муаммолари ва ечимлари: Ўзбекистон ва жаҳон тажрибаси» мавзусида вебинар ўтказишни режалаштирган.

Вебинарга қабул комиссиясига масъул бўлган олий таълим муассасалари масъул ходимлари, шунингдек, ОТМ профессор-ўқитувчилари, илмий-тадқиқотчилари, талабалар ва магистрантлар ҳамда барча қизиқувчилар қатнашишлари мумкин.

Вебинарда қатнашувчилар https://webinar.eyuf.uz сайтида рўйхатдан ўтишлари сўралади.

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek