Шавкат Мирзиёев маънавий қашшоқлик муаммосини кўтарди
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0Шавкат Мирзиёев:
– Иқтисодий камбағалликни қисқартириш бўйича катта ишлар олиб бораяпмиз. Лекин маънавий қашшоқликни қандай қисқартирамиз? Фикр қарамлигидан қандай қутуламиз? Ислоҳотлар учун маблағ ва инвестицияларни топяпмиз, лекин маънавий иммунитетни мустаҳкамлаш учун руҳий ресурсни қаердан топамиз? Бу саволлар ҳар биримизни ўйлантириши зарур, – деди давлатимиз раҳбари.
Йиғилишда бугун “Тафаккур”, “Маънавий ҳаёт”, “Жаҳон адабиёти”, “Шарқ юлдузи” каби журналларимиз обуначилар камлиги туфайли жуда кам тиражда нашр этилаётгани таассуф билан қайд этилди.
– Агар ҳар бир мактаб, коллеж, техникум, олий ўқув юрти кутубхонасига биттадан журнал бепул етиб борса ҳам, уларнинг тиражи камида 10 мингдан ортиқ бўлади. Бунинг учун зарур маблағни топиш шунча қийинми? Бу журналларни ўқимаган ёшларимизни қандай қилиб маънавий етук инсон сифатида тарбиялаймиз, - деди Президент.
Манба: ЎзА
👉 @xushnudbek 👈




