Мустақиллик монументида тарихий воқеалар муҳрланди
Xushnudbek.uzAlbom2 daqiqa0tahrirlangan






Мустақиллик монументида Ўзбекистоннинг қадимги тарихидан бошлаб то бугунги кунга қадар юз берган энг муҳим воқеалар муҳрланган.
Монумент пойига: “Халқимиз тарихида эзгу из қолдирган барча аждодларимиз доимо қалбимизда”, деган сўзлар битилган.
Бу ҳақда давлатимиз раҳбари шундай деди:
— Ғоят қийин ва мураккаб шароитда республика равнақини, халқимизнинг тинчлиги ва омонлигини ўйлаб, ўзини аямасдан хизмат қилган атоқли давлат арбобларимиз фаолияти ҳам атрофлича ёритилди.
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов раҳбарлигида халқимизнинг миллий мустақилликка эришиш йўлини акс эттириш эътибор марказига қўйилди.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 1






