Ислом Каримовнинг ядровий уруш таҳдиди ҳақидаги фикрлари

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalVideo4 daqiqa0tahrirlangan

Раҳматли Ислом Каримов:

Менга қолса, ядровий уруш билан таҳдид қилганларни жазога тортар эдим

"Иккинчи жаҳон урушидан сўнг инсоният тарихида яна шундай урушга йўл қўйиш мумкинлиги ҳақида одамлар ҳатто ўйлашга ҳам қўрқар эди.

Бу даҳшатли урушда ҳаммаси бўлиб 50 миллион, собиқ Иттифоқ ҳудудидан 27 миллион киши қурбон бўлди. Тасаввур қилаяпсизми, 50 миллион киши! Такрор айтаман, илгари бундай урушнинг қайтарилиши ҳақида ҳеч ким ўйламас, гапирмас эди.

Бугун эса кўпгина сиёсатчилар, юқори лавозимда ўтирган раҳбарлар ва журналистлар ядровий уруш бўлиши ёки бўлмаслиги ҳақида бемалол гапирмоқда. Учинчи жаҳон уруши бўладими, деган саволни бамайлихотир муҳокама қилмоқда.

Менга қолса, ядровий уруш билан таҳдид қилганларни/гапирганларни жазога тортар эдим".

2016 йил, июнь. ШҲТ саммити.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 2765
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek