Ўқишни кўчириш ва тест натижалари эълон қилиниши кечикиши

Matn30-avgust, 2021, 22:212 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan
Javob berilgan xabar: Xushnudbek.uz«МАНДАТ ҚАЧОН?» деган минглаб саволлар келиб тушмоқда. Ушбу саволларга жавобимни юқоридаги овозли хабарда тинглашингиз мумкин. 👉 @xushnudbek 👈

​Ички «перевод»нинг жавоби қачон чиқади, деб сўраётганлар ҳам шу овозли хабарни эшитиб қўяверсин. Мана шунда жавоби бор 😁

Агар жиддий айтадиган бўлсак, амалдаги қонунчилик бўйича, якуний тест натижалари ҳам, ўқишни кўчиришга оид аризаларнинг натижалари ҳам бугун, яъни 30 август куни эълон қилиниши керак эди. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарорида аниқ ва тиниқ ёзиб қўйилган.

Тест синовларининг якуний мандати эълон қилинадиган муддат ҳақида-ку бутун бошли Президент қарори ҳам бор. 2019 йил 14 майдаги ПҚ-4319-сонли қарорда абитуриентнинг талабаликка тавсия этилгани ёки этилмагани бўйича танлов натижаси тест синовларини ўтказиш жараёни тўлиқ якунлангандан кейин бир ҳафта муддат ичида эълон қилиниши белгилаб қўйилган.

Демак, агар бугун 2 соат ичида якуний натижалар чиқмаса, демак ҳам Президент қарори, ҳам Вазирлар Маҳкамаси қароридаги қоидалар бузилган бўлади.

Лекин бу сира ҳайрон қоларли иш эмас. Якуний мандат бир ҳафта ичида чиқиши ҳақидаги қоида 2019 йилда киритилган эди ва бу қоидага мана 2 йилдирки амал қилинмайди. Якуний мандат 2019 йили ҳам, 2020 йили ҳам кечикиб чиққан. 2021 йили ҳам бунга жуда яқин.

Бир марта кечикиш бу тасодиф, икки марта кечикиш ана бор истисно. Аммо 3 марта кетма-кет айтилган муддатда жавобларни эълон қилишни эплолмаслик — тизимда нимадир хатолигини англатади. Иш ва юклама кўплиги ҳақидаги гаплар эскирди, менимча. Яхшиси тизимни қайта кўриб чиқиш керак. Қайсидир босқичда ниманидир ҳисобга олмаяпсизлар, нимадир ишни фақат орқага тортаяпти. Ўша "нимани" топиш унча қийин иш эмас аслида. Фақат бунга сал хоҳиш бўлса кифоя.

Кутамиз, кун якунланишига яна 2 соатча вақт бор. Балки жавоб бугун тунда (майли, 12:00 дан кейин бўлса ҳам) эълон қилиниб қолар. Ўшанда юқоридаги гапларим учун узр сўраб қўяман. Илоҳим, адашган бўлай, тизим соатдай аниқ ишлаётган бўлсин.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 1
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek