Ислом динида саломатлик неъмати ва унинг аҳамияти

Matn14-aprel, 2021, 19:031 daqiqa0 koʻrish

#hadis #ramazon

Ислом динида инсон саломатлиги энг катта неъматлардан ҳисобланади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биз умматларига саломатлик неъматни доимо Аллоҳ таолонинг Ўзидан сўраб туришга буюрганлар.

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг "Аллоҳдан яқийнни ва мустаҳкам соғликни сўранглар. Зеро, одамларга яқийн ва мустаҳкам соғликдан кўра яхшироқ нарса берилмаган", деганларини эшитдим».

Имом Термизий ривоят қилган.

"Яқийн" мустаҳкам иймондир. Демак, бандага Аллоҳ томонидан берилган неъматлар ичида энг биринчи ўринда мустаҳкам иймон турса, ундан кейин эса, соғлик турар экан.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг «Мукаммал саодат йўли» китобидан.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek