Солиқ қарздорлигини картадан ечиш тартиби бўйича саволлар

Matn9-yanvar, 2019, 17:222 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan
Javob berilgan xabar: Xushnudbek.uz​​Жамоатчилик назоратининг навбатдаги ғалабаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Марказий банк ва Солиқ қўмитасининг «Солиқ қарзини жи…

Юқоридаги мавзу юзасидан айрим саволларимиз бор

Юқоридаги масалада жамоатчилик назорати ғалаба қозонди дея, хурсанд бўляпмизу, лекин ушбу ҳолат юзасидан мени бир нарса ўйлантириб турибди.

👉 Аслида солиқ қарздорлигини пластик карталардан сўзсиз ҳисобдан чиқариш тартиби ҳақидаги гап 2018 йил 26 июндаги ПҚ-3802-сонли Президент қарорида белгиланган эди.

👉 Давлат солиқ қўмитаси ҳам ўз лойиҳасида мазкур тартибни асосида ишлаб чиққанини айтиб турибди. Яъни, эътибор беринглар, улар ҳам бу тартибни осмондан олмаган, Президент қарорида ДСҚга шунақа ҳуқуқ бериб қўйилган эди.

👉 Кейинчалик 6 ой ўтиб, яъни 2018 йил 26 декабрдаги Президент қарори асосида аввалги Президент қарорига ўзгариш киритилди ва бу банд бекор қилинди, ДСҚнинг ушбу ҳуқуқи олиб ташланди.

👉 Шу ўринда бизда айрим саволлар пайдо бўлмоқда:

• нима учун ПҚ-3802-сонли Президент қарори лойиҳаси ҳуқуқий экспертизадан ўтказилаётганда қонунга хилоф дея эътироф этилаётган мана шу банд эътиборсиз қолиб кетган?

• нима учун ўша пайтда ДСҚ, Марказий банк, Адлия вазирлиги ва бошқа масъул ташкилотлар бу бандга эътироз билдиришмаган? Агар эътироз билдиришган бўлса, унда нимага эътирозлар инобатга олинмасдан лойиҳа имзо учун киритилган?

• нима учун мана шу Президент қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилмаган? (балки қўйилгандир, мен тополмадим). Балки муҳокамага қўйилганида жамоатчилик масаланинг ушбу жиҳатига эътибор қаратиб, Президент қарорига барибир 6 ойдан кейин бекор бўладиган бандни киритмасликни сўраган бўлармиди...

• нима учун соҳага масъул ташкилотларнинг ўзи ҳам бугунга келиб «бу тартиб қонунларга мувофиқ эмас» дея баҳолаётган бандни Президент қарори лойиҳасига киритганлар ва уни имзогача олиб кирганлар ҳам жазоланмасдан, фақат Президент қарори асосида оддий қўшма қарор лойиҳасини интернетга эълон қилган бошқарма бошлиғи жазоланяпти? Нима, айб фақат ундами?

Ушбу ҳолатга ким изоҳ беради? Саволларимизга кимдан жавоб сўрайлик? Солиқ қўмитаси бирор изоҳ берармикин? Ахир ПҚ-3802-сонли Президент қарори айнан Давлат солиқ қўмитаси фаолияти ҳақида эдику... Кутамиз. Бизнинг ишимиз савол бериш холос, ундан уёғига ваколатимиз йўқ.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek