Бизга қайси бири керак: гигантлар ёки карликлар давлати
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0Бизга қайси бири керак: гигантлар ёки карликлар давлати
Наполеон Бонапарт мажлислардан бирида вазир ва амалдорларига қарата қуйидаги гапни айтган экан:
«Агар ҳамма қўл остига гигантларни танласа, биз гигантлар давлатига айланамиз. Агар ҳамма қўл остига карлик(пакана)ларни танласа, карликлар давлатига айланамиз».
Наполеон айтмоқчики, агар ҳар бир раҳбар ўз қўл остига ўзидан ақлли ходимларни ишга олишни бошласа, унда давлат гуллаб-яшнаб кетади. Агар раҳбарлар курсисини йўқотишдан қўрқиб, атайин ўзидан салоҳияти паст одамларни танласа ёки ишлаётган ақллиларини ҳам йўқотишга ҳаракат қилса, давлат ўз-ўзидан таназзулга юз тутади.
Ҳа, буюк император билан бу борада келишмасликнинг иложи йўқ.
Бу борада Сизнинг фикрингиз қандай? Изоҳларингизни кутамиз 👇


