Шавкат Мирзиёевнинг Ҳиндистон ва Германияга ташрифлари

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0tahrirlangan

2019 йилдаги илк ташриф Ҳиндистонга бўлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистоннинг Гужарот штатида бўлиб ўтадиган Халқаро инвестиция саммитида иштирок этади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов Халқаро пресс-клуб мажлисида маълум қилди.

Шавкат Мирзиёевнинг амалий ташрифи 18 январь кунига режалаштирилган, чунки уч кунлик саммитнинг асосий тадбирлари ўша куни бўлиб ўтади. Бизнес-форумга давлат раҳбарлари, халқаро жамғармалар ва йирик компания директорлари таклиф қилинган.

Шунингдек, Илҳом Неъматов Ўзбекистон Президентининг Германияга ташрифи 21−23 январь кунларига мўлжалланганини маълум қилди. Аввалроқ бир қатор ОАВларда ушбу ташриф 20-22 январда бўлиши ҳақида хабар қилинган эди.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek