Франк-Вальтер Штайнмайер Ўзбекистонга ташриф буюради
Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Германия Федератив Республикаси Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер жорий йил 27-29 май кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлади.
Ташриф доирасида Франк-Вальтер Штайнмайернинг Ўзбекистон ва ГФР етакчи компания ва банклари, жамоатчилик вакиллари билан учрашиши, қатор саноат ва бошқа объектлар билан танишиши кўзда тутилган.
Федерал президент Хоразм вилоятига ташриф буюриб, Урганч давлат университети профессор-ўқитувчилари ва талабалари билан учрашади ҳамда Хива шаҳрининг тарихий ва меъморий обидалари билан танишади.
Ташриф якунида иқтисодиёт, молия, таълим, соғлиқни сақлаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳаларида икки томонлама муносабатларни янада кенгайтиришга қаратилган келишувлар имзоланиши кутилмоқда.
👉 @xushnudbek 👈

