Сирдарёда чорвадорнинг бўғоз қўйлари сўйиб ташланди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn2 daqiqa0tahrirlangan

​​Сирдарёда чорвадор фермернинг яйловдаги бўғоз қўйлари ёппасига сўйиб ташланди. Айтишларича, милиционерларнинг ташаббуси билан

Навоий, Бухоро даштларида баҳор ёмон келгани туфайли Навоий вилояти Навбаҳор туманидаги «Зим боши» фермер хўжалиги ўзининг 800 бошдан зиёд қўй-қўзиси ва эчкиларини Жиззах ва Сирдарё вилояти яйловларида — яйловларни ижарага олган маҳаллий фермерлар билан қонуний асосда шартнома тузиб — боқиб келаётган эди.

17 октябрь куни Сирдарё вилояти Сардоба туман ИИБ ходимлари яйловда ўтлаб юрган бўғоз қўй ва эчкилардан 28 бошини шу жойнинг ўзида бўғизлаб, яна 7 бош қўчқорни ҳайдаб кетишган. Фермер жами 35 бош жонлиқ — 25 та ҳомиладор қўй, 7 бош қўчқор ва 3 бош эчкисидан айрилган. Қўйларнинг гўшти ажратилиб, номаълум томонга олиб кетилган. Териси ва ичак-чавоқлари, ичидаги ҳомиласи эса далада қолдирилган.

Ушбу ҳолат юзасидан «Кун.уз»га мурожаат қилган жабрдийда фермерларнинг таъкидлашича, бу воқеадан 15—20 кун аввал пахта терими ҳашарчилари учун тўрт бош қўй ихтиёрий равишда тақдим этилган. Лекин 17 октябрдаги ҳолат — мутлақо тушунарсиз; бирор изоҳ ҳам берилмаган. Хуллас, турган-битгани қароқчиликнинг ўзгинаси.

Мурожаатчиларнинг таъкидлашича, яйловда ўтлаб юрган қўйлар нима учундир бедазорга ҳайдаб келиниб, шу ерда сўйиб ташланган. Шундан: «Қўйлар бедазорни пайҳон қилгани учун, жазо тариқасида сўйилган», деган бир ноқонуний сигнални англаш мумкин. Лекин бедазор қўйларни сўйганларники эмас, балки яйловини шу қўйларнинг эгасига ижарага берган фермерники — у ҳам айтиб турибди: «Мабодо шу қўйлар шу бедазорда ўтлаган бўлса ҳам, бирор даъвом йўқ — у ерни янтоқ босиб кетган ўзи», деб.

Қўйларнинг эгаси нафақат журналистларга, балки Президент виртуал қабулхонаси ва Бош прокуратурага ҳам ариза билан мурожаат қилган. Бунинг бирор изоҳи, жавоби бўлиши керак, барибир. Ва у жавоб Бухорода милиция бош-қош бўлиб сўйиб ташланган қўйлар учун берилган изоҳдек тутуриқсиз бўлмагани маъқул.

Ўрни келганда — Адлия вазирлиги огоҳлантиради: қонунчиликка мувофиқ экинзорлар пайҳон қилинган жойда ушланган чорва моллари (масалан, қўйлар) маҳалла фуқаролар йиғинларига топширилади ҳамда улар фақат чорва моллари эгасига нисбатан маъмурий жазо (масалан, жарима) чоралари қўллангандан сўнг ва етказилган зарар тўлиқ ундириб олингандан кейин қайтариб берилади.

Матн манбаси

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek