Самарқанддаги қўйлар можароси бўйича изоҳ берилди
«Қўйлар можароси» бўйича изоҳ берилди
Самарқанд вилояти ИИБнинг хабар беришича, воқеа 6 апрель куни содир бўлган.
Кластер “SP LUXE” МЧЖ ва “Соҳибкор Ҳожиакбар” фермер хўжалиги ўртасида 49 йилга 834 гектар яйлов ер майдонини ижарага олиш бўйича тузилган шартномада 1450 бош майда шохли молларни боқиш кўрсатилган бўлсада, фермер хўжалигида 4 мингдан зиёд чорва моллари боқилган. Бундан норози бўлган “Қиличли” маҳалласи аҳолиси кластернинг 1450 бош қўйларини туман марказига ҳайдаб келган.
Ўрганишлар натижасида, “SP LUXE” МЧЖ ва “Сохибкор хожиакбар” фермер хўжалиги ўртасида тузилган шартнома бекор қилинадиган бўлди. Яйловлар эса тегишли тартибда биринчи навбатда қишлоқ аҳолиси чорва моллари учун ажратилиши бўйича келишиб олинди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг хабар беришича, Нуробод туман ҳокимининг ер ажратиш тўғрисидаги қарори ноқонуний чиқарилганлиги сабабли ҳоким қарори бекор қилиниб, Нуробод тумани Тошқудуқ массивида жойлашган яйлов ер майдонлари ҳокимлик захирасига олинди.
👉 @xushnudbek👈

