ОТМларга дори етказиб беришдаги чеклов қонунга зид бўлиши мумкин
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0ОТМларга дори етказиб беришни “Dori-Darmon” АКга юклаш қонунга зид бўлиши мумкин
“Рақобат тўғрисида”ги қонуннинг 12-моддасига кўра давлат бошқаруви органлари шартномалар тузишда устунлик бериш, сотиб олувчиларнинг муайян доирасига товарларни биринчи навбатда реализация қилиш, молиявий маблағларнинг манбаларини танлаш ва улардан фойдаланиш йўналишларининг афзаллиги тўғрисида хўжалик юритувчи субъектга кўрсатмалар бериши, шунингдек айрим хўжалик юритувчи субъектларга уларни товар ёки молия бозорида фаолият кўрсатаётган бошқа хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан афзал ҳолатга қўядиган имтиёзлар, преференциялар ва енгилликларни асоссиз равишда бериши тақиқланади.
Бугун эрталаб каналимизда эълон қилинган Соғлиқни сақлаш ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирликларининг қўшма қарорида талабалар ва ОТМ ходимларининг профилактикаси учун дори воситаларини фақат “Dori-darmon” АК ва унинг ҳудудий филиалларидан сотиб олиш белгилангани ушбу қонунга зид бўлиши мумкин.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси Ахборот хизматининг бизга маълум қилишича, ушбу қўшма қарор ҳозирда ўрганиб чиқилмоқда.
Кутамиз.
👉 @xushnudbek 👈



