ОТМлар талабалар ва ходимлар учун дорилар сотиб олади

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalFoto1 daqiqa0
Олий таълим муассасалари талаба-ёшлари ва ходимлари учун коронавирус инфекцияси профилактикаси бўйича йўриқнома

ОТМлар талабалар ва ходимлари учун коронавирусга қарши дорилар сотиб олади. Таъминотчи “Dori-darmon” АК

Соғлиқни сақлаш вазири А.Хаджибаев ва олий ва ўрта махсус таълим вазири И.Маджидовлар ОТМ талабалари ва ходимларини коронавирус инфекциясидан ҳимоялашга оид қўшма қарорни имзолаган.

Унда талабалар ва ОТМ ходимлари профилактика учун гидроксихлорохин ва цинк препаратини қабул қилиши кераклиги, мабодо коронавирус аниқланган ёки гумон қилинган бўлса, қўшимча дорилар ва тавсиялар асосида муолажаларга амал қилиши лозимлиги таъкидланган.

ОТМларга барча дори воситаларини шартнома асосида “Dori-darmon” АК ва унинг ҳудудий филиалларидан сотиб олиш мажбурияти юклатилган.

Дори воситаларини харид қилиш билан боғлиқ харажатлар ОТМларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши айтилган.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek