UzAuto Motors юристи даромад камайганида ОАВни айблади

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0

«Барчасига сенлар айбдорсанлар»

«ЎзавтоМоторс» юристи кеча жуда антиқа баёнот билан чиқди. Унда айтилишича, компания август-сентябрь ойларида 562 млрд кам даромад қилибди ва бунга сабаб ОAВ ва ижтимоий тармоқларда “Махсус буюртма” асосида турли бўҳтон ва асоссиз хабарларнинг тарқатиб борилаётганлиги экан.

Нормал давлатларда истеъмолчиларнинг эътирозлари сабаб компания зарар кўришни бошласа, дарров ёки ўша танқидлардан келиб чиқиб хатоларини тузатади, ёки мижозларга қўшимча енгилликлар, имтиёзлар беради, ёки PR йўналишини кучайтириб, имижини тиклашга ҳаракат қилади (кулгили баёнотлар ва мантиқсиз аргументлар билан эмас лекин).

Монополия ўрнатилган, соғлом рақобат йўқ давлатларда эса, бундай вазиятларда "эй, норози ва бўҳтончи халқ, мунча ҳамма нарсадан нолийверасанлар, қачон одам бўласанлар ўзи, сенларнинг минғир-минғирларингни деб буёқда биз зарар кўряпмиз, овозингни ўчирасанми йўқми, биз монополмиз ва шунга чидаб яшашга мажбурсан, кўп бошимизни қотирмасдан, борига шукр қилиб, мусаффо осмон остида ғинг демасдан чидаб яша" деган мазмундаги жавоб қайтарилади.

Бу табиий жараён. Чунки истеъмолчида бошқа танлов йўқ.

Автосаноат мавзусида доим битта позицияда турганман ва бу позициямни яна қайтараман: завод билан олишишнинг зиғирчалик фойдаси йўқ, асосий саволни Ҳукуматга беришимиз, улардан ноинсофларча ўрнатилган импорт божини камайтириш, чинакам соғлом рақобат муҳитини яратишни сўрашимиз керак. Йўқса барчаси БЕ-ФОЙ-ДА!

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek