Ўзбекистон коммунал тизимидаги муаммолар ва қарзлар

Matn17-dekabr, 2020, 14:542 daqiqa0 koʻrish

Manba:davletovuz

​​Сўралиши керак бўлган саволлар

Ўзбекистон коммунал тизими иқтисодиётнинг етакчи тармоқларидан сўнг халқаро кредиторларнинг энг кўп маблағларини жалб қилган соҳа ҳисобланади. Биргина 2017 — 2019 йилларда ташқи қарзлар ҳисобидан мамлакатда ичимлик суви билан таъминлаш ва сув таъминотини яхшилаш лойиҳаларига 762 млн доллар маблағ жалб қилинган.

Масалан, қарзимиз кўп, инфратузилма эскирган дея ичимлик суви ва канализация тарифларини оширмоқчи бўлган Тошкент шаҳри ичимлик суви таъминотини яхшилаш учун ҳам Европа тикланиш ва тараққиёт банкидан 30 млн долларлик маблағ олинган. Хўш, ушбу маблағларга нима ишлар қилинди? Қаерда ва қанча қувур алмаштирилди, қайси насос таъмирланди ёки янгиланди? Нега ўзбекистонлик истеъмолчилар “двойной” тўлов қилишга мажбур бўлаяпти? Бу қарзларнинг барчаси давлат кафолати билан олинган бўлса (охир-оқибат бюджет, яъни халқнинг пулидан ёпилади), иккинчиси тарифларни ошириш орқали харажатлар яна ва яна нега халқнинг бўйнига осилмоқда? Нега миллион-миллион доллар маблағ сарфлаб ҳам, "ичимлик суви ва канализация тармоғи эскирган, инвестиция киритилмаган" деймиз?

Нега ҳар 3-4 йилда коммунал тизимнинг эгалари ўзгараверади? Раҳбарлар эмас, айнан ташкилотлар? Бу соҳада ворисийлик, жавобгарлик нечоғли таъминланаяпти? Дейлик, шартли “Ўзкоммунхизмат” тугатилиши билан унинг зиммасида қарзларни бюджетга ҳайдавориш бўлмаяптими? Ўғрилар еб кетаверади, халқ тўлайверадими? Нега жамоатчилик билан муросага борилмайди?

Назаримизда, у ёки бу зараркунанда ташкилотнинг “ўнгга-сўлга” қилган харажатлари ортидан юзага келган боқиманда қарзлари учун эмас, балки умумий муроса ва жамоатчилик келишуви асосида қадам ташланиши керак.

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek