Иқтисодиётда рақобат муҳитини таъминлаш масалалари

Foto28-may, 2020, 20:131 daqiqa0 koʻrish

Шавкат Мирзиёев бугун иқтисодиётда рақобат муҳитини таъминлаш масаласида йиғилиш ўтказди.

– Рақобат бўлмаса, сифат бўлмайди, нарх тушмайди. Замон ўзгаряпти, лекин монопол корхоналар ўзгара олмаяпти. Қатъий чоралар кўриш вақти-соати келди. Иқтисодиётда бу ҳаёт-мамотимиз. Агар раҳбарлар шунга муносиб бўлса, ишлайди, бўлмаса – кетади, – деди Президент.

Иқтисодиётда имтиёзлардан самарали фойдаланиш масаласига ҳам тўхталиб ўтилди.

Масалан, имтиёздан фойдаланган 23 та ёғ-мой корхонасида янги иш ўринлари етарлича ташкил этилмаган.

Аксинча, паррандачилик ва балиқчилик соҳаларида рақобат муҳити яратилгани натижасида сўнгги 4 йилда парранда гўшти етиштириш 100 минг тоннадан 205 минг тоннагача, балиқ 65 минг тоннадан 122 минг тоннагача кўпайган.

Монопол корхоналар ўз манфаатига мослаб ҳужжатлар ишлаб чиққан бўлиб, уларда истеъмолчилар манфаати тўлиқ инобатга олинмаган.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek