Ароқ ишлаб чиқарувчи корхона учун солиқ имтиёзи
Ароққа солиқ имтиёзи
Кун.уз нашрида таниқли журналист Карим Баҳриевнинг монополиялар, протекционизм ва лоббизм ҳақидаги катта мақоласи эълон қилинди — https://kun.uz/28937212
Мақоладан кичик парча:
«Мана, яна бир хабар: ‘Ўзбекистон темир йўллари’ компанияси Президент қарори лойиҳасини ҳавола этибди. Унга кўра, янги Premium Uzbekistan қўшма корхонаси қурилади ва у 2024 йил 1 январгача барча солиқлардан ва ягона ижтимоий тўловдан озод этилиши керак эмиш.
Нима деб ўйлайсиз, Premium Uzbekistan корхонаси қандай хайрли фаолият юритадики, солиқдан озод бўлиши керак? Саратон касалига қарши эмлов ўтказадими? Ногиронларга аравача ясайдими? Йўқ! Мана, у нима билан шуғулланади: ‘Сўнгги авлод илғор технологияларидан фойдаланган ҳолда люкс тоифадаги спиртдан юксак сифатли ароқ маҳсулотларини қуйиш’ унинг вазифасидир!
Лоббистларнинг юксак парвозидан дарак бу. Офарин! Саволлар туғилади: ‘Ўзбекистон темир йўллари’нинг ароққа нима алоқаси бор? Нега соҳа эмас, алоҳида муайян корхона солиқ имтиёзи олади? Унинг ортида ким турибди? Ароқ шундоқ ҳам харидоргир бўлса, унинг ишлаб чиқарувчисини қўллаб-қувватлаш нега керак?».
Парча тугади.
👉 @xushnudbek 👈
