Косонсойда ўқитувчилар мажбурий меҳнатга жалб қилинди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn2 daqiqa0tahrirlangan

Ўша кунги ҳокимлар ҳақидаги фикрларимизнинг яна бир исботи: Наманганнинг Косонсойида туман ҳокимлигининг назорати билан ўқитувчиларга бетон қуйдиришган.

https://kun.uz/37686525

Де-юре (қоғозда) ҳудудий халқ таълими бошқармалари ҳокимликларга бўйсунмайдиган бўлган бўлса ҳам, аммо де-факто (амалда) ҳалиям аввалги тузумнинг инерцияси ортидан баъзи (балки кўплабдир) маҳаллий ҳокимлар ҳалиям ўқитувчиларни ўзларининг шахсий қули деб ҳисоблайди. Улар текин ишчи кучини таъсир доирасидан чиқиб кетишини ҳазм қилолмайди. «Мен ҳокимман, власть менинг қўлимда, айтганимни қиласан, кўп ақллилик қилма» дейишади.

Ҳе, сендақа ҳокимдан ўргилиб қўяй. Бунақа "қонхўр" ва онги пастларни ҳокимликдан йўқотиш керак.

Ўқитувчиларчи? Улар қачонгача ғинг демасдан ким нима деса бўйсунишда давом этади? Бир онгли инсонни ўз хоҳишига қарши бетон қуйишга мажбурлаш учун қай даражада одамни қўрқитиш ёки мажбурлаш керак, ҳайронман. Ҳаммани тўплаб, дўппослашдими, ёки оилангизни қириб ташлаймиз деб каллакесарлар қўрқитдими? Нима қилишдики, Сизлар индамасдан бориб бетон қуйдингиз?

Ҳой, барака топгурлар, кўзингизни очадиган пайт келди ахир. Қачонгача қулликка рози бўласизлар? Қачонгача ҳур ва мустақил инсонлигингизни унутиб, бўйин эгиб яшайсизлар? Ризқни берувчи Аллоҳ, иш учун бу даражада ўзингизни ерга урманг, ахир.

Озод инсон бўлишни аввало ўзингиз исташингиз керак. Йўқса, ҳамма қилинаётган ишлар бир пул бўлади. Бирлашиш вақти келди, ҳурматли устозлар!

P.S.: бу гапларим Ўзбекистондаги барча ўқитувчиларга тегишли эмаслигини айтишимнинг ҳожати йўқ, бу гаплар шундоқ ҳам айрим мана шундай ҳолатларда мажбурий меҳнатга рози бўладиганларга тааллуқли эканлигини тушунишади, деб ўйлагандим, аммо адашган эканман. Гап барча ўқитувчилар ҳақида эмас. Бошқа изоҳим йўқ.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek