1 июлдан қоидабузарлик видеоси учун пул тўланади

Matn2-iyul, 2019, 10:011 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

1 июлдан қоидабузарликлар акс этган видео учун пул тўланади

Вазирлар Маҳкамасининг 20.09.2018 йилдаги 747-сон қарори эълон қилинганди.

Унга кўра, 2019 йил 1 июлдан бошлаб видеорегистраторлар орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисидаги видеоёзувларни тақдим этган шахслар рағбатлантириш тартиби жорий қилинди.

Видеоёзувларни юборган шахслар ҳуқуқбузардан ундирилган жарима ҳисобидан ЭКИҲ 5 фоизи (10 минг 136 сўм) миқдоридаги пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

Видеоёзувларни тақдим этган шахслар тўғрисидаги маълумотларнинг ошкор этилишига йўл қўйилмайди.

Содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ҳақидаги видеолар уч иш куни ичида марказлаштирилган тизим (http://dyhxx.ejarima.uz веб-сайти) орқали ички ишлар органларига кўриб чиқиш учун юбориши мумкин.

Қоида тариқасида, видеоёзувнинг давомийлиги 120 секунддан ошмаслиги лозим.

http://dyhxx.ejarima.uz сайти биринчи марта ишга туширилаётганлиги, синовдан ўтган аналоглари йўқлиги сабабли, синов даврида тизимда айрим техник камчилик ва хатоликлар келиб чиқиши ҳамда қисқа муддатли тўхталишлар бўлиши мумкин, - дея эслатмоқда ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek