Ҳисоб палатаси тўғрисидаги қонун имзоланди
Ҳисоб палатаси тўғрисида қонун имзоланди
Президент Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси тўғрисида»ги қонунга имзо чекди.
Қонун 50 та моддадан иборат.
👉 Қонунга биноан, Ҳисоб палатаси давлат ташқи аудити ва молиявий назоратининг олий органидир;
👉 Ҳисоб палатаси ўз фаолиятида бевосита Президентга бўйсунади, Президентга, шунингдек Олий Мажлис палаталарига ҳисобдордир;
👉 Ҳисоб палатасининг тузилмаси ва штатларининг чекланган сони Президент томонидан тасдиқланади;
👉 Ҳисоб палатасига Президент томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод қилинадиган ҳамда Сенат томонидан тасдиқланадиган раис раҳбарлик қилади;
👉 Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари, ўринбосарлари, шўъба мудирлари, бош инспекторлари, етакчи инспекторлари ва инспекторлари Президент томонидан лавозимга тайинланади ҳамда лавозимидан озод қилинади;
👉 Ҳисоб палатаси ўз зиммасига юклатилган вазифалар ва ваколатлар доирасида дастлабки ҳамда якуний назорат тарзида тафтиш, текшириш ва ўрганиш шаклида назоратни амалга оширади;
👉 Ҳисоб палатаси ўз зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида кўрсатмалар ва тақдимномалар қабул қилади, шунингдек таҳлилий маълумотлар ҳамда хулосалар тайёрлайди.
Ушбу Қонун 2020 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.
Қонуннинг тўлиқ матни расмий манбаларда эълон қилинади.
👉 @xushnudbek 👈



