Комил Алламжонов блогерлар ўртасидаги зиддиятга муносабат билдирди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalVideo5 daqiqa0tahrirlangan

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Комил Алламжонов куни кеча 2 нафар блогер ўртасидаги зиддиятли вазиятга ўз муносабатини билдирди.

Ушбу фикрларга тўлақонли қўшилганим сабабли бугунгача бу воқеаларга ҳеч қандай муносабат билдирмаган эдим. Чунки икки нафар вояга етган шахснинг ўзаро шахсий можаросига аралашишни истамадим, шунингдек бу ҳолатни сўз эркинлигининг бўғилишига зиғирча алоқаси йўқ, деб ҳисобладим.

Ҳуқуқшуносликда олтин қоида бор: Сизнинг ҳуқуқларингиз ўзгалар шаъни ва қадр-қимматининг чегарасида тугайди. Сўз эркинлиги – исталган одамни ҳақорат ва туҳмат қилиш ҳуқуқини бермайди. Бунинг тегишли жавобгарлиги бор. Шуни доим ёдда тутишимиз мақсадга мувофиқ.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek