Конституцияга ўзгариш кирди: сайловлар октябрда бўлади

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalAlbom1 daqiqa0
Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан қонун ҳужжатларига ўзгартиш киритиш ҳақидаги газета мақоласи
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги қонун матни чоп этилган газета саҳифаси

Расман: Конституцияга ўзгариш кирди. Сайловлар октябрь ойида бўлади

Президент Конституцияга ўзгариш киритиш тўғрисидаги 2 та қонунни имзолади.

Биринчи қонунга кўра, Президентлик сайлови, Олий Мажлис Қонунчилик палатасига, Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгесига, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайловлар уларнинг конституциявий ваколат муддати тугайдиган йилда – октябрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилиши белгиланди (бунгача декабрь ойида эди).

Бу дегани жорий йилги Президентлик сайлови 24 октябрь кунига тўғри келади.

Иккинчи қонунга кўра, “қонун ҳужжатлари” деган сўзлар “қонунчилик” сўзи билан алмаштирилди.

Иккала қонун ҳам бугундан кучга кирди.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek