Жиззахда карантин пайтида зиёфат уюштирган шахс жазоланди

Matn4-aprel, 2020, 11:381 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Кеча жиззахлик акамиз армиядан қайтган ўғлининг шарафига зиёфат қилибди

3 апрель куни Жиззах вилоятининг Арнасой туманидаги Чўлқувар қишлоғида 53 яшар Х.Қ. 28 март куни ҳарбий хизматни ўтаб қайтган ўғлининг 24 нафар синфдошини йиғиб зиёфат уюштиргани аниқланди.

Ички ишлар вазирлиги ахборот хизматининг хабар беришича, карантин тартибига бўйсунмаган мазкур фуқаро Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддасига асосан жавобгарликка тортилган.

Баракалла, жуда ажойиб! Сиздай юртдошларимиз билан фахрланамиз! Жаримани тўлаб бўлгач, шу даҳмазадан қутилганингиз шарафига 50 кишини йиғиб, зиёфат беринг, хўп? Ғоя учун раҳмат айтишингиз шартмас. Босинг газига, карантинни ўйламанг, эй, ўладиган 5 кунлик дунёда зиёфатлар қолади биздан, еб-ичишга улгуриб қолиш керак. Тупуринг, ҳамма қонунларга!

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek