Ҳоким ёрдамчиси лавозимига мажбурий мобилизация

Albom10-noyabr, 2021, 12:001 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Журналист Шуҳрат Шокиржонов ҳокимнинг маҳаллалардаги ёрдамчиси лавозимига турли ташкилотлардаги молиячи-иқтисодчи ходимлар ҳудудий ҳокимликлар томонидан мажбурий мобилизация қилинаётгани ҳақида ёзмоқда.

Умуман олганда бу хабардан сира ҳайрон қолганим йўқ. Бирор янгиликни бундан бошқачароқ йўл билан ижро қилиш ҳақида ўйлаб ҳам кўришмаса керак. “Сен президент сиёсатига қаршимисан” деган гапларни ҳам 30 йилдан буён эшитиб, кўникиб қолдик.

Аслида барча эркин касб танлаш ҳуқуқига эга. Мажбурлаб кимнидир бошқа ишга ўтказиш мумкин эмас. Ҳар ҳолда қоғозда шунақа.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 1
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek