Шерзод Шерматов ўқитувчиларни мажбурий меҳнатдан ҳимоя қилди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalFoto1 daqiqa0
Ўқитувчиларнинг аҳолини рўйхатга олишга мажбуран жалб этилаётгани ҳақида Самарқанд, Фарғона, Андижон ва Намангандан…

Халқ таълими вазири Шерматов ҳокимлар ва сектор раҳбарларидан ўқитувчиларга халақит бермасликни сўради

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов жойларда ўқитувчиларнинг аҳолини рўйхатга олиш ишларига мажбуран жалб этилаётганлиги ҳолатига эътибор қаратиб, ҳокимлар ва сектор раҳбарларига мурожаат қилди.

“Ҳар бир бундай ҳолат бўйича жойлардаги мутасаддиларни керак бўлса жиноий жавобгарликка тортишгача олиб бориш зарур деб ҳисоблаймиз.

Ҳурматли ҳокимлар ва сектор раҳбарларидан халқ таълими тизими ходимларини фақат таълим сифати бўйича ишлашларига шароит яратишда ёрдам беришингизни сўраймиз! Ёрдам беришга имкониятингиз бўлмаса, илтимос, жуда бўлмаса халақит қилманг!” дейди вазир.

Шунингдек, Шерматов бундай қўшимча ишларга ўқитувчиларни безовта қилмасдан, Меҳнат вазирлигидаги алоҳида фонддан маблағ олиб жойлардаги ишсизларни жалб қилса ҳам бўлишини таъкидлади.

Мурожаатнинг тўлиқ матни мана бу ерда.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek