Ўқитувчиларни мактаб тозалашга мажбурлаш — мажбурий меҳнат

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn2 daqiqa0tahrirlangan

Мактаб директорининг мактуби

Юқоридаги постни 1 йил олдин ёзган эканман. Аммо орадан бир йил ўтса ҳам, муаммо ҳалигача актуал бўлиб турибди. Бугун бир муштарийдан мактуб олдим. Ундаги гаплар юқоридаги фикрларимни айни такрорлабди. Келинг, хатни тўлиқ ўқиймиз:

«Ассалому алайкум Хушнудбек! Мен мактаб рахбариман(ижозат берсангиз кайси мактаблиги сир булаколсин) тез орада янги укув йили бошланади. Мактаб худудимиз 2,9 гектарни ташкил этади. Мактаб штатида 4 фаррош ва 1 та ховли супурувчи туради. Шу 5 киши билан мактаб ободонлаштириш ишларини олиб боришга харакат киламан. Бу 5 нафар ходимларнинг барчаси нафакага чикиш арафасидаги ходимлар эканлигини инботага олиб мактаб худудини ободонлаштириш кийинчилик тугдирмокда.

Шу сабабли мехнат таьтили тугаган укитувчиларимни мактабдан ташкарига чикмасдан факат мактаб худудини ободонлаштириш, тозалашларини (синф хоналарини артиб суртиш мактаб ховлисидаги дарахтларга шакл бериш ва оклаш ва х.х) сурасам "айрим" ходимлар биз олий маьлумотли педагоглармиз бу бизни вазифамизга кирмайди деган фикрларни билдиришмокда. "Уз хохишларига кура, ташаббус билан" чикувчи ходимлар кам. Шу сабали сиздан сурамокчи булган нарсам укитувчиларни мактаб худудини ободонлаштиришларини сурасам бу мажбурий мехнатга кирмайдими. Ахир мактаб хам деярли уйимизку уз уйимизни супуриб озода саклаб файзли килиб утиришни нимаси емон. Жавоб учун олдиндан рахмат»

Мактуб тугади.

Энг аввало саволларига жавоб берсам. Ўқитувчиларни ўз истакларига қарши, меҳнат шартномасига кирмайдиган исталган ишга мажбурлаш ва бу ишни қилишдан бош тортганда унга қандайдир жазо қўллаш ёки жазо қўллаш таҳдиди билан қўрқитиш — мажбурий меҳнат! У ўз мактабингиз бўладими ёки синф раҳбарнинг ўз синфи бўладими, фарқи йўқ. Ўқитувчилар ўз мактабини ёки синфини тозалашга, таъмирлашга мажбур эмас.

Аммо Сизни ҳам тўғри тушунаман. Нафақат Сизни, балки кўпчилик раҳбарларнинг олдида қийин вазифа турибди. Мажбурий меҳнатни батамом йўқотиш учун, энг аввало бунга сабаб бўлаётган омилларни бартараф этишимиз керак. Салкам 3 гектарли ташкилотга 5 нафар штат бериб, уларга чумчуқни ойлигидай маош тайинлаб, яна раҳбарлардан натижа талаб қилиш, албатта мантиқсизликдир.

Яна қайтараман, имкони борича биз оқибатлар билан эмас, сабаблар билан курашайлик. Шулар устида бош қотирайлик. Кўр-кўрона жазолаш ёки тақиқлаш билан оғриқни бироз қолдириш мумкин холос, лекин касалликни бутунлай тузата олмаймиз.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 1
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek