Наманганда 3 та туман ҳокими ўзгарди
Xushnudbek.uzAlbom2 daqiqa0tahrirlangan


Наманганда 3 та туман ҳокими ўзгарди
Косонсой туманига Қодиров Дилмурод Ғофурович (1-суратда) ҳоким этиб тасдиқланди. У бунга қадар Норин тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди. Косонсойнинг аввалги ҳокими Баҳодир Юсупов Наманган вилояти Халқ қабулхонаси мудири лавозимига тайинланди.
Норин туманига эса Нурматов Жўрабек Ҳамидович (2-суратда) ҳоким этиб тасдиқланди. У бунга қадар ушбу туман ҳокимининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келаётганди.
Учқўрғон туманига Риззаев Жаҳонгир Носиржонович (3-суратда) ҳоким этиб тасдиқланди. У бунга қадар “Наманган ҳудудий электр тармоқлари” корхонаси бош директори лавозимида ишлаб келаётганди. Учқўрғоннинг аввалги ҳокими Азимжон Ваҳобов фаолиятидаги камчиликлар сабабли ўз лавозимидан озод этилган.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 7








