OneID тизимида авторизация билан боғлиқ тушунмовчиликлар

Foto28-iyun, 2022, 12:011 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Айни пайтда meningkonstitutsiyam.uz порталига қонун лойиҳасидаги барча моддалар бўйича фикрлар, таклифлар келиб тушмоқда.

Конституциявий комиссия Матбуот хизматининг маълум қилишича, айрим ҳамюртларимиз тизимдан фойдаланиш жараёнида муайян турдаги техник носозликлар юзага келаётганини маълум қилишмоқда.

Хусусан, тизимдан авторизациядан ўтиш жараёнида “паспорт сериямдан ноқонуний фойдаланиб, бошқа шахслар рўйхатга ўтиб олибди” деган янглиш хулоса билдираётганлар ҳам йўқ эмас.

Маълумки, Ягона идентификация тизими (ЯИТ) OneID фуқароларга нафақат Конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан изоҳ қолдириш, таклиф йўллаш, балки давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва тижорат ташкилотларининг турли веб-сайтлари ва порталлари орқали 340 га яқин турдаги электрон хизматларга эга бўлиш имкониятини беради.

Бу каби фойдаланувчилар ЯИТ OneID да ўзларининг шахсий маълумотларини, жумладан логин, пароль, тўлиқ исм, ЖШШИР ва ҳоказоларни илгари рўйхатдан ўтказишган, бугунги кунга келиб эса, тизимдан қайтадан рўйхатга ўтишга уринаётган бўлиши мумкин.

Шу сабабли таклиф билдирмоқчи бўлган фуқаролар ёки аввалги логин-парол билан киришлари, ёки паролни тиклаш функцияси орқали ёддан чиққан паролларини тиклашлари мумкин.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 349
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek