Нукуслик ўқитувчи фирибгарга 165 млн сўм алданиб қолди

Matn23-dekabr, 2019, 11:151 daqiqa0 koʻrish

Минг марта бунақа фирибгарларга ишонманглар, дейилса ҳам, нафс қурғур жуда ёмонда, мўмайгина даромад ҳақида чўпчакларга тезда ишонишади, товба. Масалан, нукуслик ҳамюртимиз ҳам алданиб қолибди:

Нукусда фуқаро фирибгарнинг ваъдасига ишониб, 165 млн сўм пулини Нигериядаги ҳисоб рақамларга ўтказиб юборди

Нукус шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчи бўлиб ишлайдиган Г.П. интернет тармоғи орқали «Марк Роберт» исмли шахс билан танишиб қолади. Нотаниш шахс унга АҚШда жойлашган нуфузли компанияга ишга киритиб қўйишини айтиб, ишончига киради.

Postda.uz’нинг хабар беришича, содда ва ишонувчан юртдошимиз июнь-август ойлари мобайнида ҳужжатлар, виза, йўлкира ва бошқа «харажатлар» учун жами 165 миллион 323 минг сўм пул маблағини халқаро пул ўтказмалари орқали Нигерия давлатидаги ҳисоб рақамларига ўтказиб юборади. Табиийки, фирибгар шу кунга қадар берган «ваъда»сининг устидан чиқмайди.

Айни пайтда жиноятни содир этган шахсни аниқлаш ва ушлаш чоралари кўрилган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek