Nigʻmatilla Yoʻldoshev nazorat organlari faoliyatini tanqid qildi
Manba:davletovuz
Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев:
Республикада 10 дан ортиқ назорат идоралари бир вазирга бўйсунадиган қилиб тузилмаси тасдиқланган. Бир вазирликда ҳам текширувчи, ҳам текширилувчи бўладиган бўлса, у ерда ҳеч қанақа назорат бўлмайди.
Умуман, республика миқёсида 50 дан ортиқ назорат органлари бўлса, улар аниқлаган талон-торож миқдори ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар аниқлаган миқдорнинг учдан икки қисмини ташкил қилади.
Энергетика вазирлиги қошидаги инспекция 6 мингдан ортиқ объектни назорат қилиши керак. 150 дан ортиқ масъул инспекторлар ҳам бор. Уларга давлат ойлик тўлайди. Улар икки йил давомида ўз ташаббуси бирорта ҳам текшириш ўтказмаган. Ваҳоланки биз икки йил давомида 300 млрд сўмлик зарар етказилганини аниқладик.
Транспорт вазирлиги тизимидаги инспекция томонидан икки йил давомида 8 минг қонунбузилиш ҳолати аниқланган. Лекин бирортаси ҳам ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига юборилмаган. Юборилмадими, демак, бу яширилди дегани.

