СССР Конституциявий назорат қўмитасининг прописка ҳақида хулосаси
Xushnudbek.uzMatn2 daqiqa0Мозийга қараб иш тутмоқ хайрлидур
СССР КОНСТИТУЦИЯВИЙ НАЗОРАТ ҚЎМИТАСИ
ХУЛОСА
1991 йил 11 октябрь, № 26 (2-1)
ФУҚАРОЛАР ПРОПИСКАСИНИНГ РУХСАТ БЕРУВЧИ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
КЎЧИРМА
(норасмий таржима)
СССР халқ депутатлари Съездида Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари Декларациясининг қабул қилинганлиги муносабати билан СССР Конституциявий назорат қўмитаси ўз ташаббуси асосида пропискага оид қонунчилик масалаларини қайта кўриб чиқди ва қуйидагиларни белгилади.
...
Рухсат бериш мазмунидаги прописка тизими фуқароларнинг ҳаракатланиш эркинлигини асоссиз равишда чеклайди.
Ишга жойлашиш прописканинг борлиги билан белгиланади. Пропискасиз ходимларни ишга олганлик учун мансабдор шахсларга жавобгарлик белгиланган. Москва шаҳрида бошқа ҳудудлардан келган фуқароларни ишга қабул қилишга тўғридан-тўғри тақиқ мавжуд. Бу каби қоидалар СССР Конституциясининг 40-моддаси ва Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари Декларациясининг 23-моддасига зид.
Прописка тизими СССР Конституциясида мустаҳкамлаб қўйилган мулкдор бўлиш ҳуқуқини инкор қилади. Фуқаролар ўз уй-жойи ва квартираси, дала ҳовлиси, гаражини сотиш, ҳадя қилиш, уларни ижарага бериш ёки уларга оид бошқа битимларни тузишда олувчи томон ҳам ўша ҳудуднинг пропискасига эга бўлиши талаб этилади. Уй-жой бозорига қўйилган бундай асоссиз тўсиқлар ўз навбатида эркин тадбиркорлик, пул, товар ва хизматларнинг эркин ҳаракатланишига ҳам тўсиқ бўлмоқда.
Шунга кўра, СССР Конституциявий назорат қўмитаси қуйидаги хулоса келди:
1. Прописка ҳақидаги йўриқнома ҳамда СССР Ҳукуматининг пропискага оид бошқа қарорларининг фуқароларнинг яшаши, иш ва ўқишга жойлашиши, уй-жой, квартира, дала ҳовли, гаражларга мулк ҳуқуқининг вужудга келиши учун маъмурий органлардан рухсат олиши, шунингдек ушбу мажбуриятларни бузганлиги учун жавобгарликнинг белгиланишига оид қоидалари СССР Конституцияси, Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари Декларацияси ҳамда инсон ҳуқуқларига оид халқаро актларга мувофиқ эмас..
...
4. Эркин ҳаракатланиш, яшаш ва турар жойини эркин танлаш ҳуқуқига асоссиз чекловлар ўрнатилган идоравий ҳужжатлар, маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органларининг қарорларига, шунингдек давлат идораларининг прописка ҳуқуқини сотишга доир ҳаракатларига прокурор назорати органлари томонидан протестлар келтириш зарур, дея ҳисоблансин.
СССР Конституциявий
назорат қўмитаси раиси
С.АЛЕКСЕЕВ
== • == • == • == • == • == • ==
Яқин соатлар ичида мавзуга оид батафсил мақоламни эълон қиламан, Худо хоҳласа.
Пропискага оид бошқа фикрлар: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
