Конституциявий суднинг 23 йиллик фаолияти таҳлили
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0tahrirlanganКун.уз сайтида ҳуқуқшунос Акмал Ниязметов муаллифлигидаги «Қарорлар бор, амалий ўзгаришлар йўқ. Конституциявий суднинг 23 йиллик фаолиятига назар» номли жуда яхши таҳлилий мақола эълон қилинди.
Анчадан буён Конституциявий суд фаолияти ҳақида шу каби мақола қилиш ниятим бор эди, Акмал Ниязметов масалани мен ўйлагандан ҳам яхшироқ ёритибди.
Мақоладан парчалар:
«Фаолиятига 23 йилдан ошганига қарамай, Конституциявий суд ҳуқуқий тизимни такомиллаштириш, қонун устуворлиги, демократия, инсон ҳуқуқлари, Конституциянинг бошқа қонун ҳужжатларидан устунлигини таъминлашга деярли ҳеч қандай ҳисса қўшмади.
Конституциявий суд бугунгача атиги 32 ҳуқуқий масала юзасидан қарор қабул қилган. Бу йилига ўртача 1,4 қарор қабул қилинди деганидир. Яъни, йилига ҳеч бўлмаса иккита қарор қабул қилинмаган».
Муаллиф Конституциявий суд чиқарган қарорларни йиллар кесимида ҳам таҳлил қилади. Энг эътиборли томони, Конституциявий суд 2010 йилдан токи 2018 йилгача атиги 2 тагина қарор қабул қилган (2014 ва 2018). Солиқ тўловчи фуқароларда ҳақли савол туғилади: шунча йил Конституциявий суд нима иш қилган ўзи?
Шунингдек, мақола муаллифи КС аллақачон кўриб чиқиши керак бўлган масалаларни санаб ўтган, булар: прописка, сўз эркинлиги, чет элга чиқишга рухсат олиш ва диний эркинликлар.
Хуллас, мақолани ўқиб чиқишни тавсия қиламан.
Муаллиф ҳеч нарсани бўрттирмаган, маълумотларни осмондан олиб ёзмаган, шунчаки Конституциявий судга кўзгу тутган холос.
Каналга уланиш: 👇
👉 @xushnudbek 👈


