Конституциявий судга мурожаат қилиш ҳуқуқи кенгайтирилади

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0

Дастур лойиҳасидаги яна бир эътиборли банд, бу Конституциявий судда кўриб чиқиш учун масалалар киритиш ҳуқуқига эга бўлган субъектлар сонини кўпайтириш бўйича қонун лойиҳаси тайёрлаш ҳақидаги банддир.

Унга кўра, қуйидаги субъектлар ҳам келгусида Конституциявий судга мурожаат қилишлари мумкин:

- жисмоний ва юридик шахслар;
- Президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил;
- Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маркази;
- вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашлари.

Қонун лойиҳаси 2020 йил 1 августга қадар тайёрланиши керак. Яъни бу дегани 1 августгача қонун қабул қилинмайди, шунчаки лойиҳа тайёрланади холос. Қонун қабул қилиниши узоқроқ вақтга чўзилиши мумкин.

Лекин мени ҳайрон қолдирган жиҳат, жисмоний ва юридик шахсларга ҳам Конституциявий судга мурожаат қилиш ҳуқуқини бериш тўғрисидаги қонун лойиҳаси ўтган йили май ойида Адлия вазирлиги томонидан муҳокамага қўйилганди (https://regulation.gov.uz/uz/document/3438). Бу ҳақда ўтган йили каналимда ёзгандим ҳам.

Ўша лойиҳа тақдири нима бўлди? Энди яна бошқа лойиҳа тайёрланадими? Ҳай, нима бўлса ҳам тезроқ шу қонун қабул қилинса яхши бўларди. Интиқлик билан кутамиз.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek