Фуқаролар Конституциявий судга мурожаат қилиш ҳуқуқини олди
Фуқаролар ҳам Конституциявий судга мурожаат этиш ҳуқуқига эга бўлди
Янги қонунга кўра:
✅ Конституциявий суд судьялари сони 7 нафардан 9 нафарга оширилди;
✅ Конституциявий судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлган субъектлар қаторига қуйидагилар қўшилди:
➖ Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман) ўринбосари – Бола ҳуқуқлари бўйича вакил;
➖ Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ;
➖ Президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил.
➖ Фуқаролар ва юридик шахслар.
Бунда, фуқаролар ва юридик шахслар қонун уларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларини бузмоқда деб ҳисобласа ҳамда судда кўрилиши тугалланган муайян ишда қўлланилган бўлса ва судда ҳимоя қилишнинг барча бошқа воситаларидан фойдаланиб бўлинган бўлса, қонуннинг Конституцияга мувофиқлигини текшириш тўғрисидаги шикоят билан Конституциявий судга мурожаат этишга ҳақли.
👉 @xushnudbek 👈
