Конституциявий суд тўғрисидаги янги қонун лойиҳаси
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0tahrirlangan«Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳрири лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
https://regulation.gov.uz/uz/document/18261
Қонун лойиҳасидаги энг асосий ўзгариш фуқароларга ҳам Конституциявий судга масала киритиш ҳуқуқи берилади. Илгари фуқаролар қонун ва қонун ости ҳужжатларнинг конституцияга зидлиги ёки ўзларининг Конституцияда белгиланган ҳуқуқлари бузилаётганлиги борасида Конституциявий судга масала киритишни сўраб, мурожаат қила олмас эди.
Шунингдек Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ ва Бизнес Омбудсманга ҳам Конституциявий судга мурожаат қилиш ҳуқуқи берилмоқда.
Шу ўзгариш тезроқ кучга кирса, биринчилардан бўлиб прописка масаласида мурожаат қиламан, деб режа қилиб тургандим, лекин бунга деярли ҳожат қолмади :) Майли, аввало қонун кучга кирсинчи, мурожаат қилиш учун бошқа масалалар чиқаверади.
👉 @xushnudbek 👈







