Иккиламчи бозорда уй сотиб олиш ва прописка тартиби
Иккиламчи бозор нима?
Кўпчилик шу ҳақида сўрамоқда. Айнан прописка масаласида оладиган бўлсак, иккиламчи бозор, бу - қурилганига 3 йилдан ошган уйлар дегани. Яъни жайдари тилда айтганда эски уйлар.
Ҳозирги қонунчилик бўйича Тошкентдан пропискасиз ҳам уй сотиб олиш мумкин, фақат ўша уй қурилганига ҳали 3 йил тўлмаган янги уйлар (новостройка) бўлиши керак. Агар уйнинг қурилганига 3 йилдан ошиб кетган бўлса, унда пропискасиз сотиб олиш мумкин эмас.
Таклиф этилаётган лойиҳа агар амалга кирса, унда доимий пропискаси исталган ҳудудда бўлган фуқаролар Тошкентдан хоҳлаган уйини сотиб олиши мумкин бўлади.
Бу янгилик айниқса пропискаси йўқлиги туфайли ўзини пулига сотиб олган уйини бировнинг номига (қариндоши, дўсти, таниши) расмийлаштирган ва ўзини уйида ўзи расман ижрада турган минглаб фуқаролар учун айни муддао бўлар эди. Улар ваниҳоят ўз уйларини ўзини номига қайта расмийлаштириб, одамга ўхшаб, хотиржам ухлаши мумкин бўлади.
Мана шуниси билан ҳам ушбу янгилик қувонарли.
P.S.: ушбу янгиликдан сўнг, маълум муддат иккиламчи бозорда уйлар нархи ошиши мумкин, аммо бу кўпга чўзилмайди, яна нархлар стабиллашади, демоқда мутахассислар.
👉 @xushnudbek 👈
