Тошкентда иккиламчи бозордан уй сотиб олиш қоидалари
Сўраганлар учун: иккиламчи бозордан пропискасиз уй сотиб олиш мумкин бўладими?
Янги лойиҳадаги таклифлар орасида иккиламчи бозордан уй сотиб олишга доир қоидалар ҳам бор. Яъни фуқаролар пропискаси қаерда бўлишидан қатъи назар, Тошкент шаҳрида бирламчи ва иккиламчи бозорлардан уй сотиб олиши мумкин бўлади, бунинг учун ҳеч қандай ортиқча давлат божи тўламайди.
Шунингдек, доимий прописка кирганлар иккиламчи бозордан уй сотиб олиш учун 3 йил ўтишини кутиши ҳам шарт бўлмайди.
Ва фуқаролар ўзлари сотиб олган ушбу уйга (иккиламчи бозордаги уйга ҳам) доимий рўйхатга туришлари мумкин бўлади.
Умуман олганда Тошкентдан мулк сотиб олиш учун деярли барча чекловлар олиб ташланмоқда.
Шунчаки мазкур ўзгаришлар аввалги лойиҳада ҳам бўлганлиги, яъни янгилик эмаслиги учун тепада буни айтмагандим.
Қисқа изоҳ:
бирламчи бозор - охирги 3 йил ичида янги қурилган уйлар;
иккиламчи бозор - қачон қурилганидан қатъи назар уй эгаси бўлган шахслардан сотиб олинаётган уйлар.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 1
