LexUz порталида ҳужжатлар эълон қилинишидаги муаммолар

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalFoto1 daqiqa0
LexUz порталидаги қарорлар рўйхати акс этган скриншот, унда 5 февралдаги қарорлар борлиги, аммо 59-сонли қарор йўқлиги…

LexUz порталига 5 февралдаги (яъни бугунги) 61, 62-сонли қарорлар жойлаштирилгану, лекин 31 январдаги 59-сонли қарор ҳалигача йўқ.

Нима учун норматив ҳужжатларни эълон қилишнинг аниқ ишлайдиган тизими йўқ? Шунчалик қийинми бу иш? Ёки бунга ҳам албатта энг юқоридан «сиёсий ирода» керакми?

Қабул қилинган қарорларни расман эълон қилиш учун Адлия вазирлигига ўз вақтида етказиб беришни кимдир назорат қиладими ўзи? Вазирликни тушунаман, улар юқори турувчи орган сифатида «КабМин»га ортиқча эътироз ёки қатъий талаб қўя олмаса керак. Лекин Вазирлар Маҳкамасининг ўзида ижро назоратини кимдир юритиши керакку ахир.

Менимча, қарорларнинг тез имзоланиши ёки эълон қилиниши Ҳукуматдаги комплексларга боғлиқ бўлса керак. Қайсидир комплекс зўр ишлайди, ўшанчун қарорлар кўп куттирилмайди. Қайсидир комплекс эса аксинча, шунга доим муаммо бўлади.

Гапим кимларгадир ёқмаса ҳам айтаман, Вазирлар Маҳкамасида таълим бўйича қарорлар масаласи азал-азалдан тошбақа мисоли секин бўлган. Тошбақадан ҳам секинроқ ҳатто!

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek