Стикерсиз юриш ҳуқуқи ва ҳужжатларни қалбакилаштириш

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalVideo2 daqiqa0

Адлия вазири Русланбек Давлетов стикерсиз юриш ҳуқуқи берилган ташкилотлар ва уларнинг ходимлари ҳақида изоҳ берди:

«Битта нарсани айтиб ўтишимиз керак, бу катта ҳуқуқ эмас. Фақат иш жойига бориб, иш жойидан уйга келиш назарда тутиляпти. Чунки асосий мақсад кўчаларда машиналарнинг бўлмаслиги, карантин қоидаларга жуда қаттиқ риоя қилинишини таъминлаш.

Ушбу ташкилотларнинг ходимлари ўзлари билан меҳнат дафтарчасининг нусхаси ва иш жойидан тасдиқловчи ҳужжат ҳам ёнида бўлиши керак.

Чунки биз биламиз, суиистеъмолчиликлар ҳолати ҳам, корхоналар ёлғондан "бу бизнинг ходимимиз" деган маълумотларни бериш амалиёти ҳам йўқ эмас.

❗️Олдиндан ҳаммани огоҳлантирамиз: бу ҳужжат қалбакилаштиришга киради! Бунинг учун тўғридан-тўғри жиноий жавобгарлик белгиланган. Озодликдан маҳрум қилиш жазолари белгиланган. Айниқса бугунги мураккаб шароитда агар шундай ҳолатларга ким йўл қўядиган бўлса, қаттиқ жавобгарликка тортилади.»

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek