Ruslanbek Davletov transport cheklovlariga izoh berdi
Xushnudbek.uzVideo4 daqiqa0Автотранспорт қатновини чеклашга оид қарор бўйича Адлия вазири Русланбек Давлетов изоҳ берди:
«Ҳурматли фуқаролар!
Автотранспорт қатновини чеклаш, бу бугунги шароитда республикада коронавирусни тарқалишининг олдини олишга қаратилган жуда кескин чора. Бундай чорани бугунги кундаги шароит тақозо этмоқда. Албатта бу ноқулайлик туғдиради. Лекин бу энг мақбул ва самарали йўлдир. Шунинг учун барчамиз янги талабларга мослашишимиз зарур.
Шахсий ҳаёт ва ҳуқуқлар билан солиштирганда жамият манфаатлари ва келажаги ҳар доим биринчи ўринда туради.
Агар ҳар хил йўллар билан, ўйлаб топилган сабаблар билан ҳайдовчилар яна кўчага интилса, унбу бу карантин самараси жуда паст бўлади».
👉 @xushnudbek 👈

