Давлат тилида бўлмаган лойиҳалар порталдан ўчирилади

Matn22-aprel, 2020, 11:341 daqiqa0 koʻrish

​​Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар автоматик равишда ўчирилади

Давлат органлари лойиҳаларни норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига (regulation.gov.uz) мустақил равишда ўзлари жойлаштиришади. “Давлат тили ҳақида”ги Қонунининг 8-моддасига асосан қонунлар, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг бошқа ҳужжатлари давлат тилида қабул қилинади ва эълон этилади.

Шунга асосан, давлат тилида матни бўлмаган бошқа тилда киритилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари regulation.gov.uz портал маъмурияти томонидан автоматик равишда ўчирилиши ҳақида огоҳлантирилган. Ушбу огоҳлантириш жорий йилнинг 20 апрелдан жойлаштирилди.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek