Камон отиш мусобақаси ва бадантарбия ҳақида ҳадис

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0

#hadis #ramazon

Салама ибн Акваъ розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бозорда камон отиш мусобақасини ўтказаётан асламлик кишилар ҳузуридан ўтиб қолдилар ва:

«Эй Бани Исмоиллар! Отинглар! Отангиз мерган эди. Отинглар! Мен Бани Фулон биланман!» дедилар. Шунда тарафлардан бири қўлларини тийдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Сизларга нима бўлди? Отмай қўйдинглар?» дедилар. Улар:

«Сиз улар билан бўлсангиз, қандай ҳам отар эдик?!» дейишди. Шунда у зот:

«Отинглар! Мен ҳаммангиз биланман!» дедилар».

Имом Бухорий ва имом Аҳмад ривоят қилган.

Ҳозирги кунимизда соғлиқни сақлаш, хасталикка чалинмаслик учун бадантарбия қанчалик аҳамиятли эканлигини ҳамма тушуниб етган. Каттаю кичик иложи борича бадантарбияга эътибор беришга ҳаракат қилади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ёш авлоднинг соғлом бўлиб ўсишини таъминлаш борасида ота-оналарни фарзандларини бадантарбия билан шуғуллантиришга тарғиб қилганлар.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг “Ҳадис ва ҳаёт” китобидан.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek