Фарзанд тарбияси ва одоби ҳақида ҳадислар

Matn17-aprel, 2021, 04:171 daqiqa0 koʻrish

#hadis #ramazon

Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Киши фарзандини ёки бирингиз фарзандини одобли этиб тарбиялаши унинг учун ҳар куни ярим соъ* садақа қилишдан яхшироқдир", дедилар".

Имом Термизий ва Аҳмад ривоят қилган.

*соъ - ўлчов бирлиги, бир соъ 2,5-3 кг буғдойга тенг.

Яна бошқа бир ҳадис:

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
Фарзандларингизни ҳурматланг ва уларнинг одобини гўзал қилинг", дедилар".

Ибн Можа ривоят қилган.

Фарзанд ота-она ҳузуридаги омонат бўлиб, унинг қалби покиза бир гавҳардир. У ҳар қандай нақшни қабул қилаверади. Агар яхшиликка ўргатилса, яхши, одобли бўлиб ўсади. Бунинг савобига эса, ота-онаси ва устозлари шерик бўлади.
Агар ёмонликка ўргатилса, ёмон, бадхулқ бўлиб ўсади. Бунинг гуноҳига эса, ота-онаси ва мураббийлари ҳам шерик бўлади.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг «Ижтимоий одоблар» китобидан.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek