Пенсия тайинлашда меҳнат стажини тасдиқлаш тартиби бекор бўлади
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0tahrirlanganПенсия тайинлашда меҳнат стажини тасдиқловчи ҳужжатни талаб қилиш тартиби бекор бўлади
Бу ҳақдаги Президент қарори матни ЎзАда эълон қилинди. Унга кўра:
2022 йил 1 январдан бошлаб:
✅ пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни аҳолига етказиб бериш ҳар 3 йилда ҳудудларда алоҳида тендер асосида танланган тижорат банки ёки бошқа ихтисослашган ташкилот томонидан амалга оширилади. Бундан буён банкларга давлат бюджети ёки жамғармадан 1% хизмат ҳақи тўлаш бошланади;
✅ пенсия ва нафақалар тижорат банки ёки тегишли ихтисослашган ташкилот томонидан (шартномага мувофиқ) нақд пулда маҳалла фуқаролар йиғинларига, фуқароларнинг яшаш манзилларига етказиб берилади.
2022 йил 1 июлдан бошлаб:
✅ меҳнат стажи, иш ҳақи, олийгоҳда ўқиганлиги ва ҳарбий хизмат даври маълумотлари Пенсия жамғармасининг дастурий таъминоти билан боғланган ҳолда “Ягона меҳнат миллий тизими” орқали электрон тарзда олинади;
✅ пенсия тайинлашда фуқаролардан меҳнат стажи, иш ҳақи, олийгоҳда ўқиганлиги ҳамда ҳарбий хизмат даври тўғрисидаги ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинади;
✅ давлат пенсияларини тайинлаш учун фуқаролардан фақат паспорт ёки ID-карта талаб этилади.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 2



