Ўзбекистонда пенсия ва нафақа олувчилар сони маълум қилинди
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa03 млн 785 минг нафар фуқаро пенсия ва нафақа олади. Шу йилнинг 9 ойида улар сони 239 мингга ортган
Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ҳудудий туман (шаҳар) бўлимларида ҳисобга олинган пенсия ва нафақа олувчиларнинг умумий сони 3 млн 785 минг нафарни яъни аҳоли сонидаги улуши 11,1 %ни ташкил қилган ҳолда 2020 йил 1 январь ҳолатига нисбатан 107,8 минг нафар ёки (2,9%)га кўпайган.
Шундан, 2 млн 838 минг нафари (75%)ни ёшга доир пенсия, 384,8 минг нафари (10,2%)ни ногиронлик пенсия, 176,8 минг нафари (4,7%)ни боқувчисини йўқотган пенсия олувчи оилалар ва 385,6 минг нафари (10,2%)ни нафақа олувчилар ташкил қилди.
2020 йилнинг январь-сентябрь ойларида 239 минг 216 нафар фуқароларга янги пенсия ва нафақалар тайинланган.
Пенсия жамғармасининг 2020 йилни январь-сентябрь ойлари бўйича даромадлар режаси 14 трлн 727 млрд сўм бўлиб, ижроси 15 трлн 267 млрд сўмни (шундан, солиқлардан ташқари тушумлар миқдори 135,6 млрд сўмни) ташкил этган.
👉 @xushnudbek 👈


