Инсон ҳуқуқлари декларациясининг 70 йиллиги нишонланади

Matn10-may, 2018, 11:521 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

2018 йил 5 май куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганининг 70 йиллигига бағишланган тадбирлар дастури тўғрисида"ги Фармони имзоланди.

👉 Фармонга асосан тадбирлар дастури тасдиқланди. Дастурга биноан бир қатор халқаро ҳужжатларни ратификация қилиш масаласини кўриб чиқиш белгиланган. Бу ҳам инсон ҳуқуқлари соҳасидаги катта қувонарли воқеа дейиш мумкин.

👉 Шунингдек, Фармонда ниҳоят "Бепул юридик ёрдам тўғрисида"ги қонун лойиҳасини тайёрлаш вазифаси топширилган. Ниҳоят деганимнинг боиси, ушбу таклиф бир неча йиллардан буён турли доираларда айтиб келинарди.

👉 2018 йил 10 декабрда мамлакатимиздаги барча мактаб, лицей, коллеж, олий таълим муассасаларида Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганининг 70 йиллигига бағишланган умуммиллий дарс ўтказилади.

Батафсил:
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ

  • 👍 27
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek