БМТ ва халқаро ташкилотларнинг Ўзбекистонга тавсиялари

Matn10-may, 2018, 11:361 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

БМТ ва халқаро ташкилотлар Ўзбекистонга қуйидаги йўналишларда тавсия ва кези келганда талабни қўйишмоқда:

- судлар, прокурорлар ва ҳуқуқшуносларни ўқитишни давом эттириш ҳамда судлардаги шаффофликни таъминлаш;
- сиёсий мотивлар асосида ҳибсга олинган маҳбусларни озод қилиш, уларнинг жазо муддатларини сунъий равишда узайтириш амалиётига чек қўйиш;
- сўз эркинлигини таъминлаш бўйича чораларни кучайтириш, журналистларни таъқиб қилмаслик, блокланган сайтларга доступ бериш, “ҳайдалган” ОАВларни яна Ўзбекистонга қайтариш;
- аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларга оид барча камситишларга чек қўйиш, гендер тенглигини таъминлаш.

“Human Rights Watch” ташкилоти сайтида Ўзбекистон ҳисоботи бўйича алоҳида мақола чиқди (айтганча, шу ташкилот сайти ҳам Ўзбекистондан очиладиган бўлибди):

https://www.hrw.org/news/2018/05/09/time-seek-hard-commitments-uzbekistans-human-rights-record

  • 👍 22
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek