Тўртта ОТМда туризм бўйича янги магистратура очилади
Manba:UzA | Tezkor xabarlar
Тўртта ОТМда туризмга оид янги магистратура мутахассисликлари очилади
Президент Фармонига биноан:
👉 Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг амалдаги ўринбосарлари сони доирасида зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича раис ўринбосари лавозими жорий этилди;
👉 Қўмита ташкилий тузилмасида 2021 йилда режали қисқартирилиши кутилаётган штат бирликлари ҳисобидан 9 та штат бирлигидан иборат Зиёрат туризмини ривожлантириш департаменти ташкил этилди;
👉 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб “Ипак йўли” туризм халқаро университети, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Бухоро ва Термиз давлат университетларида “зиёрат туризми”, “транспорт логистикаси” ва “ижодий саноат” (creative industry) магистратура мутахассисликларида кадрлар тайёрлаш тизими йўлга қўйилади.
Каналга уланиш:
➡️ @uzauz

