Хушнудбек Худойбердиев артистлар билан боғлиқ баҳсларга нуқта қўйди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0

Бу охирги гапим

Артистлар у дебди, артистлар бу дебди, деган мавзулар шу чоққача менга умуман қизиқ бўлмаган ва бунга аралашишни жуда ёмон кўрардим. Тўғри қилган эканман ўзи.

Бу сафар ҳақорат кўлами жуда кенг бўлгани учун берилган саволларга ҳуқуқий томонини тушунтираман, деб аралашдиму, кейин афсусландим. Кўп вақтим беҳудага кетди.

Кеча YouTube орқали қилган жонли суҳбатимдан қирқиб олиб тарқатилган ва айрим кишилар томонидан мутлақо бошқа маънода талқин қилинган фикрларим бўйича яна битта қўшимча видео қилишга мажбур бўлдим.

https://youtu.be/s5wl299SHCU

Менга энг қизиқ туюлгани, ушбу видеодаги гапларимни айримлар ички ишлар органларига қарши қаратилган, уларни ёмонлайдиган фикрлардек талқин қилаётгани бўлди. Бунақа инсонларнинг маҳорати ва санъатига шунчаки қойил қолмасдан иложим йўқ.

Хуллас, тушунган, зиёли инсонлар нима демоқчи бўлганимни тушунишди, деган умиддаман.

Мен бу мавзуга бошқа қайтмайман. Вақтимни муҳимроқ ишларга сарфлайман. Артистлар масаласига иккинчи аралашмаганим бўлсин...

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek